Демократлар Мюллер тўлиқ ҳисоботини 2 апрелга қадар ўзларига берилишини талаб қилди

Махсус прокурор Роберт Мюллер

АҚШ Конрессини назорат қилаëтган Демократик партия фаоллари 2016 йилги Америка президентлик сайловларидаги Россия аралашувини тафтиш қилган Роберт Мюллер ҳисоботининг тўлиғича 2 апрелга қадар эълон қилиниши талаб этмоқда.

Бу баëнот арафасида АҚШ Сенати Адлия қўмитасининг республикачи раиси¸ Дональд Трамп сайлов кампаниясининг Россия билан ҳамкорлик қилгани юзасидан махсус терговнинг қандай бошлангани юзасидан махсус текширув ўтказишни талаб қилди.

АҚШ Адлия вазири Уильям Барр 24 март куни Мюллер ҳисоботининг тўрт саҳифалик хулосасини эълон қилди.

Унда¸ махсус прокурор ўтказган тергов давомида на Трамп ва на унинг кампанияси вакилларининг 2016 йилги сайлов олдидан Россия билан тил бириктирмагани аниқлангани айтилди.

Айни пайтда¸ тергов давомида Трампнинг одил судловга тўсқинлик қилган-қилмагани борасида хулоса қилиш учун исботлар етарли эмаслиги қайд этилган.

Ҳозирча ҳисоботнинг Адлия вазирлиги раҳбарларидан бошқа бирор тизим¸ ҳатто Оқ уйга ҳам тўлиқ шаклда берилмагани айтилмоқда.