Россия ва Эрон АҚШнинг Ғўлон тепалиги бўйича қарорини “ноқонуний” деб қоралади

Дональд Трамп Ғўлон тепалигини Исроил ҳудуди сифатида тан олувчи декларацияни Исроил Бош вазирининг Вашингтон ташрифи давомида имзолади.

Россия¸ Эрон ва Форз кўрфазидаги Америка иттифоқчиси саналган айрим араб давлатлари Дональд Трампнинг Ғўлон тепалигини Исроил ҳудуди деб тан олиш қарорини қоралади.

Бу давлатлар эълон қилган расмий баëнотда¸ Трамп қарорининг халқаро қонунчиликка зид экани ва минтақавий барқарорликка зиëн етказиши таъкидланди.

Хусусан¸ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков:

- Бундай қарорлар¸ шубҳасиз¸ Яқин Шарқ тинчлик жараëни ва Суриядаги урушга сиëсий ечим топишга салбий таъсир қилади¸ деди жумладан.

Песковга кўра¸ Путин 26 март куни Москвага келган Ливан президенти билан Трамп қароридан сўнг юзага келган вазиятни муҳокама қилади.

25 март куни АҚШ президенти Ғўлон тепалигини Исроил ҳудуди сифатида эътироф қилувчи ҳужжатга қўл қўйди. Давлат котиби Майк Помпео бу қарорга нисбатан билдирилаëтган халқаро танқиддан ҳайратга тушмагани¸ аммо хафа бўлганини билдирди.

Помпеога кўра¸ бу қарор “воқеаликдаги фактни тан олишдан бошқа нарса эмас”.

Исроил армияси 1967 йилги олти кунлик уруш пайтида Суриядан тортиб олинган Ғўлон тепалигини1981 йили аннексия қилган. Ҳозирга қадар Ғўлон халқаро майдонда Исроил ҳудуди сифатида тан олинган эмас.