Тўшакка михланган, фарзандсиз 100 яшар момонинг имтиёзлари берилмаётир

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Жиззахнинг Бахмал туманида яшаётган 100 яшар Шарофат Исаева ҳақида Озодлик хабар берганидан 1 кун ўтиб, унга ногиронлик аравачасини беришди. 1-гуруҳ ногирони бўлган момо аравачани 10 йил кутди. Аммо, маълум бўлишича, у йиллардан буён қатор имтиёзларни олмай келаётир.