30 одамга иш берган чорвадор фермерни ҳокимият синдирди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Чорвачиликка ихтисослаштирилган “Тўлқин Данғара Равнақи” фермер хўжалигининг 37,5 гектар ери¸ "100 гектардан кам"¸ деган асосда бошқа фермерга қўшиб берилди. Фермер хўжалиги раҳбари 69 яшар Муроджон Мамадалиевнинг Озодликка айтишича¸ бунинг ортидан даласи ва пишлоқ ишлаб чиқариш цехидаги 30 нафар одам ишсиз қолган¸ Германиядан келтириб, 160 бошга етказган зотли моллари тақдири хавф остида қолган.