Машҳур рассом Ван Гог гўёки ўзини отган қурол ким ошди савдосида сотилади

Винсент Ван Гог. Автопортрет.

Машҳур ҳолланд рассоми Винсент Ван Гог гўёки ўзини отиб ўлдирган қурол ким ошди савдосида сотиладиган бўлди.

Art аукционининг 2 апрелда билдиришича, “санъат тарихидаги энг машҳур” револьвер 19 июнь куни ким ошди савдосига қўйилади. 7 миллиметр калибрдаги Lefaucheux револьверининг дастлабки нархи 60 минг евро қилиб белгиланди.

Ван Гог 1890 йилда гўёки ўтлоқда ўқотар қуролдан ўқ узиб ўзини яралагани, кейин эса жароҳатт оқибатида ҳалок бўлгани айтилади. Айрим тадқиқотчилар, Ванг Гог ўтлоқда қурол ўйнаб юрган болалар қўқисдан отган ўқдан ҳалок бўлган, деб ҳисоблайдилар. Бошқа тадқиқотчилар Ван Гог қотил томонидан ўлдирилганини таҳмин қиладилар.

Мазкур қурол 1965 йилда маҳаллий фермер томонидан Ван Гогга ўқ узилган жойдан топилган. Бу қурол шу кунгача Амстердамдаги Ван Гог музейида сақланиб келинади.