Украинада украин тилини давлат тили бўлишни таъминлашга қаратилган қонун қабул қилинди

Украина парламенти.

Украина парламенти украин тилини давлат тили сифатида қўлланилишини таъминлашга қаратилган қонунни қабул қилди.

-Бу фақатгина тил масаласи эмас, балки ундан ҳам каттароқ масала – бизнинг хавфсизлигимиз ва мудофаамиз масаласидир. Президент Путин аввал украиналикларнинг юраклари ва онгларини забт этиб, кейин танкларни киритмоқда. Бугун биз мана шу залда ўтирган барча украинлар якдил бўлишимиз шарт, - деди парламент раиси Андрей Парубий.

Президент Петро Порошенко ҳокимиятни 21 апрелда сайланган президент Владимир Зеленскийга топширгунига қадар қонунни имзолашини айтди.

Владимир Зеленский эса, аксинча, қонунни «тақиқлар ва жазолар тўплами», деб танқид қилди.

Зеленский 25 апрель куни Facebook саҳифасида “ҳукумат украин тилини ижобий вазиятни ва стимулни яратиш орқали ривожлантириши лозим”, деб ёзди.