Шаҳзода Ҳарри тўнғич фарзандининг исмини эълон қилди

Шаҳзода Ҳарри ва малика Меган тўнғич фарзандлари билан.

Британия шаҳзодаси Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган 8 май куни тўнғич фарзандларига Арчи деб исм қўйганларини эълон қилдилар. Чақалоқнинг тўлиқ исми Арчи Ҳаррисон Маунтбаттен-Виндзордир.

Шаҳзода Ҳарри 6 май куни ўғилли бўлганини британияликларга маълум қилган ва ҳозирча қандай исм қўйиш тўғрисида ўйланаётганлари ҳақида айтган эди. Букингем саройи чақалоқнинг вазни 3 кило уч юз грамм эканини билдирган.

34 ёшли Ҳарри ва 37 ёшли америкалик собиқ актриса Меганнинг фарзанди қиролича Елизавета II-нинг саккизинчи чеварасидир. Ҳарри ва Меган 2018 йилнинг 18 майида турмуш қурган эди.

Арчи Ҳаррисон Маунтбаттен-Виндзорбобоси -шаҳзода Чарльз, амакиси – шаҳзода Уильям, унинг фарзандлари – шаҳзода Жорж, малика Шарлотта ва шаҳзода Луи ҳамда отаси – шаҳзода Ҳарридан кейин Британия тахтига еттинчи даъвогардир.