“Роскмос”нинг юқори лавозимли ходими хизмат сафаридан Россияга қайтмади

"Союз" космик кемаси.

Россиянинг “Роскосмос” агентлигининг Сунъий йўлдош ва баллистик ракеталар илмий тадқиқот институти бош директори Юрий Яскин институтда молиявий тафтишлар фонида чет эл сафаридан Россияга қайтмади.

Бу ҳақда хабар Россия матбуотига кўра, Яскинни “Роскосмос” апрель ойида хизмат сафари билан хорижга юборган, аммо у мамлакатга қайтмаган.

Тадқиқот институтида 1993 йилдан бери ишлаб келаётган Яскин 2012 йилда бош директор лавозимига тайинланган.

Россия расмийлари йил бошидан бери институтда 14 аудит ва тергов ишини очди.

Ҳозирча Яскин қаерда эканлиги номаълум. Шундай бўлса-да, “Коммерсантъ” газетаси уни яқинда Грецияда кўришганини хабар қилди.