БМТ АҚШ ва Эрон муносабатлари кескинлашаётганидан ташвиш билдирди

Президегнт Дональд Трамп.

БМТ АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабат тобора кескинлашиб бораётганидан ташвиш билдирди. БМТ томонларни босиқликка чақирди.

Президент Дональд Трамп 20 май куни Твиттер саҳифасида «Агар Эрон урушмоқчи бўлса, билсинки, бу Эроннинг расман йўқ қилиниши бўлади», деб ёзди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Дональд Трампнинг бу баёнотини "геноцидга интилиш” сифатида баҳолади ҳамда АҚШ президентини Эронга таҳдид қилмасликни маслаҳат берди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашар экан, икки давлат ўртасида ҳарбий можаро бошланиши ҳақида хавотирлар туғилмоқда.

АҚШ Эрон Форс кўрфазида ўз манфаатларига таҳдид солаётганини айтиб, кўрфазга учоқташир кемаларини юборган. Бундан ташқари, АҚШ давлат департаменти қўшни Ироқдан Америка элчихонаси ходимларини олиб чиқиб кетишни бошлаган.

Эрон АҚШ билан уруш бошлашни истамаслигини айтиб, Вашингтон айбловларини рад этиб келади.