Дума реанимациядаги беморлар олдига яқинларининг киришига рухсат берувчи қонунни маъқуллади

Россия Давлат Думаси депутатлари 21 май куни реанимация ва интенсив терапия палатасидаги беморлар олдига қариндошларининг киришига рухсат берувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади.

Янги қонунга кўра¸ жонлантириш бўлимида сақланаëтган оғир беморлар олдига уларнинг ота-оналари¸ фарзандлари ва бошқа яқин қариндошларининг киришига рухсат берилади.

Парламент расмий сайтидаги хабарга кўра¸ ҳозирга қадар бундай рухсатни бериш-бермаслик бош врачлар ваколатида бўлиб келган.

Бу қонуннинг қай тартибда ижро этилиши борасида эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус тартиб ишлаб чиқиши лозим.