Қозоғистондаги хусусий университетда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар дипломи Ўзбекистонда тан олинадими?

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Озодликка мурожаат этган ўнглаб талабалар Қозоғистондаги хусусий университетда ўқиётгани, у ерга ҳужжат қабул қилишда ўзбекистонлик абитуриентларга ёлғон маълумот берилгани ва уларнинг оладиган дипломлари Ўзбекистонда қабул қилинмаслигини айтиб, ўзбек расмийларидан ёрдам сўрамоқда.