БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий Комиссарлиги Ливиядаги қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужумни қоралади ва ҳукуматни зудликда тергов ўтказишга чақирди.
-Ҳозир амалга ошириладиган энг биринчи иш - бу ўта диққат билан ўтказиладиган терговдир. Ҳужум учун ким масъул эканини аниқлаш ва бу шахсларни жазога тортиш шарт, - деди 3 июль куни Олий Комиссарнинг расмий вакили Чарли Яксли.
Ливия пойтахти Триполидаги қочқинлар лагерига 3 июль куни берилган авиазарба оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлиб, 80 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган ҳукумати вакиллари маълум қилди
Ливия расмийлари авиазарбалар учун маъсулиятни шу йил апрель ойида Триполи томон ҳаракат қилаётган генерал Халифа Хафтар бошчилигидаги назоратдан чиққан Ливия Миллий армияси(ЛМА)га юкламоқда.
Ливия Миллий армияси қочқинлар лагерига авиазарбалар бергани борасидаги айбловларни инкор қилди.