Олийгоҳларга ҳужжат ва тест синови топшириш тартиби ўзгартирилди

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, абитуриентлардан олийгоҳларнинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.​ “Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида (101 минг 365 сўм) тўлов ундирилади”, дейилади Адлия вазирлигининг расмий билдирувида. Абитуриентлар бундан буён бакалавриат йўналиши бўйича бирданига учта олийгоҳда ўтказиладиган танловда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлиши шарт.