Қирғиз-тожик чегарасидаги отишмада 1 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди

Қирғиз-тожик чегарасида чиққан отишмада, сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон томонидан 15 киши яраланган.

Айни пайтда Ворухдаги Тожикон қишлоғи раҳбари Ғафуржон Жўраев Озодликнинг тожик хизматига отишмада Тожикистон томонидан 1 киши нобуд бўлгани, 7 киши тан жароҳати олганини билдирган.

Қирғизистон Чегара хизмати 22 июль куни соат 17.20 ларда бошланган тўқнашувга чегаранинг аниқланмаган қисмида тожикистонликлар томонидан байроқ ўрнатиш уриниши сабаб бўлганини билдирган.

Ҳозирда Исфара-Ворух йўли ёпиқлигича қолмоқда.

Қирғиз расмийлари айни пайтда тўқнашув содир бўлган ҳудудда аҳвол барқарор экани, икки мамлакат расмийлари вазиятни изга солиш учун биргаликда чоралар кўраётганини билдирганлар.