Помпео: Эрон халқига етакчилари ўз мамлакатига етказган зиён ҳақида айтиб берган бўлардим

АҚШ давлат котиби Майк Помпео

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эрон халқи мамлакат етакчилари фаолияти туфайли кўраётган зиённи тушунтириш учун Теҳронга мамнуният билан борган бўлардим, деди.

25 июль куни Bloomberg телеканалига берган интервьюсида котиб:

- Албатта, бундай чақириқ бўлса, мамнуният билан борган бўлардим. [Теҳронга] бориш имкони пайдо бўлишини истардим. Пропаганда учун эмас, балки Эрон халқига етакчилари нима қилгани ва уларнинг фаолияти Эронга қандай зарар етказгани ҳақида ҳақиқатни сўзлаб бериш учун борган бўлардим,- деди.

Помпео Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йоркка қилган ташрифлари давомида Америка халқи билан сўзлаша олишини, аммо Помпео Зарифнинг сиёсий салмоғи йўқлигини, муҳим қарорларни олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳамда Эрон Инқилобий гвардияси чиқаришини айтаркан,

- Ташқи ишлар вазири Зариф Ойдаги одамдек Эронда бўлаётган ишларга таъсир ўтказа олмайди, - деди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2015 йилда Вашингтон Эрон билан тузилган халқаро шартномадан чиқишини эълон қилганидан бери икки давлат муносабатлари кескинлашиб бормоқда.