АҚШнинг Форс кўрфазида денгиз коалицияси тузилишига “ишончи комил”

АҚШ давлат котиби Майк Помпео

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 4 августда Қўшма Штатлар Форс кўрфазида хавфсизлик коалициясини туза олишига “ишончи комил” эканини айтди, бироқ у қайси мамлакатлар ушбу коалицияда қатнашиши мумкинлиги ҳақида маълумот бермади.

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер иттифоқчилардан яхши жавоб олганини, айрим баёнотлар Помпео билан Эспер Австралияда 4 августда сиднейлик ҳамкасблари билан учрашгандан сўнг берилишини айтди.

Австралия мудофаа вазири Линда Рейнолдз мамлакати АҚШнинг илтимосини жиддий тарзда кўриб чиқаётганини, лекин ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини билдирди. Унинг фикрича, мамлакати суверен манфаатларидан келиб чиқиб, бирор тўхтамга келади.

АҚШ билан Эрон ўртасидаги муносабатлар ўта таранглашган пайтда ишлаб чиқилган режа шу пайтгача бошқа мамлакатларни унчалик қизиқтирмаётган эди.