Путин Эрдўғонга СУ-57 қирувчи самолётларини кўрсатди

Путин ва Эрдўғон ҳарбий самолётлардан бирини кўрмоқда.

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Москва яқинида ўтган навбатдаги учрашув пайтида Сурия масаласини муҳокама қилди.

27 августда ўтган учрашувдан сўнг Путин Эрдўғон билан Идлиб вилоятида «террорчиларни таг-томири билан йўқ қилиш» учун амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олганини билдирди.

Музокаралар доирасида Эрдўғон Россия ҳарбий саноат комплекси ишлаб чиқараётган айрим маҳсулотлар билан ҳам таништирилди. Путин унга СУ-57 қирувчи самолётини намойиш этди.

-Бугун Россия Федерацияси ҳарбий саноати ишлаб чиқарган маҳсулотлар билан танишиш имконияти пайдо бўлди. Бугун мен Россияда фуқаролик ва ҳарбий авиация учун ишлаб чиқараётган двигателларни кўришга муваффақ бўлганимдан мамнунман,-деди Эрдўғон.

Президентлар брифинг пайтида Туркия Россиядан сотиб олган С-400 ракета комплексларини 2020 йил бошидан фойдалана олишлигини билдирдилар. Унга қадар Россия турк ҳарбийларига комплексдан фойдаланишни ўргатадилар.