АҚШнинг махсус элчиси Афғонистон президентига Толибон билан музокаралар бўйича баёнот берди

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили  Залмай  Халилзод.

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Афғонистон президенти Ашраф Ғанига Толибон билан ўтказилган музокаралар ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий билдирди.

Халилзод 1 сентябрь куни Қатардан Толибон билан ўтказилган тўққизинчи раунд музокаралардан қайтган эди. Бу сафар ҳам музокаралар келишувсиз якунланди.

Ғани ва Халилзод учрашуви тафсилотлари бугун эълон қилинади.

Халилзод Қатардалигида Толибон жангарилари Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри Пули-Хумрида йирик ҳужум уюштирди. Яқиндагина Халилзод музокарачилар Афғонистондаги салкам 18 йиллик можарога барҳам бериш йўлидаги келишувга яқин турибди, деб баёнот берган эди.

Пули-Хумрига қилинган ҳужумдан бир кун олдин Толибон жангарилари Қундуз шаҳрига ҳужум қилди, аммо ҳукумат кучлари уларни сиқиб чиқарди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Пули-Хумрида амалга оширилган ҳужумда тўрт оддий фуқаро ва икки нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлган, 22 нафар одам тан жароҳат олган.