Афғон хавфсизлик кучлари Толибонга қаттиқ зарба берилганини билдирмоқда

Афғонистон хавфсизлик ходими текширув ўтказмоқда.

Афғонистон ҳукумати хавфсизлик кучлари томонидан қатор вилоятларда ўтказилган махсус амалиётлар пайтида Толибон катта йўқотишларга учрагани ҳақида баёнот тарқатди.

22 сентябрда маълум қилинишича, Парвон вилоятида 21 сентябрда ўтказилган амалиётда Толибоннинг қўмондони ва олти жангари ўлдирилган. Ғазни вилоятида 16 жангари ўлдирилган ва 25 жангари яраланган.

Балх вилоятида 21 сентябрда бўлиб ўтган жангларда Толибоннинг дала қўмондони Мавлавий Гул Аҳмад ва саккиз жангари ҳалок бўлган.

Афғонистонда 28 сентябрда президентлик сайлови ўтказилиши режалаштирилган.

Толибон қўмондонлари халқни 28 сентябрга белгиланган президентлик сайловларида қатнашишдан қайтариш мақсадида Афғонистон ҳукумати ва хориж ҳарбийларига ҳужумларни кучайтиришини эълон қилган эди.