Бағдодийнинг майити денгизга қўйилади

Ироқликлар Бағдодийнинг ўлимига оид лавҳани томоша қилмоқда, Нажаф, 2019 йил 27 октябри.

“Ислом давлати” террор гуруҳининг 26 октябрь куни Сурияда ўлдирилган лидери Абу Бакр ал-Бағдодий майити денгизга қўйилади. Бу ҳақда CNN канали Пентагондаги икки манба сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

27 октябрь куни АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен 2011 йили Усома бин Ладин майити билан нима қилинган бўлса, ИД лидерининг майити ҳам билан шундай қилинишини билдирган. Бу каби дафн усули террорчининг қабри зиёратгоҳга айлантириб олинмаслиги учун танланган.

Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ал-Бағдодийнинг ўлдирилиши бўйича махсус амалиёт видеосидан лавҳалар ёйинлашни ваъда қилган.