Босния-Герцеговинадаги Вучак жамлоғида бўрон туриб, мигрантлар тиккан вақтинчалик чодирларни учириб кетди.
Бу жамлоқдаги 2 мингга яқин кишининг аҳволини янада оғирлаштирди.
Хорватия яқинидаги жамлоқнинг кўплаб мигрантлари 16 ноябрда ёмғир ва шамолдан паноҳ излаб, ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлди.
− Илтимос, менга ёрдам беринг. Мен ҳайвон эмас, одамман, менга бошпана беринг, − деди покистонлик мигрант Комрон Хон. − Бу жой одамларга мўжалланмаган... Бу ер – ўрмон, одамларнинг эмас, ҳайвонларнинг жойи.
Бир кун олдин “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти вакили Босния шимоли-ғарбидаги вақтинчалик чодирлар тикилган қочқинлар жамлоғи энг оддий яшаш шароити талабларига ҳам жавоб бермаслигини ҳамда “хавфли ва инсон яшаши учун мўлжалланмаган жой” эканини айтган эди.
Ўтган йили тахминан 50 минг мигрант Боснияга келди, бу мамлакатга қўшимча машаққатлар туғдирмоқда.
Этник можаролардан боши чиқмайдиган Сараеводаги ҳукуматнинг муаммони ҳал этиши жуда қийин бўляпти.