Муҳожир юки йўлда қолди, юзлаб ҳайдовчи Мирзиёевдан қарорини бекор қилишни сўрамоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қорақалпоғистон чегарасида Россиядан муҳожирлар юкини ташиётган юзлаб машина Ўзбекистонга киролмаяпти. Ҳайдовчиларга кўра, бунга 1 январдан амалга кўчган президент қарори сабабдир - аввал 1та енгил машина ёки кичик фургондаги юкка 3-4 миллион сўм бож сўралган бўлса, ҳозир 80 миллион сўм сўралмоқда.