Ота-оналар мактабдаги пул йиғимига норозилик билдириб чиқди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Хоразм вилояти Шовот туманидаги 40-сонли мактабда фарзандлари ўқийдиган бир гуруҳ ота-оналар мактабда турли важлар билан пул йиғилишига норозилик билдирмоқда.

Ота-оналар даъвосича, мактабда таъмир учун, обуна учун ва яна бошқа кўплаб сабаблар билан йил давомида пул йиғиш тўхтамайди.

Яқинда ота-оналарнинг бу борадаги шикоятлари юзасидан вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ушбу мактабда махсус текшириш бошлади.