Туркманистон президенти янги шаҳар қурилиши учун 1,5 млрд доллар ажратишни буюрди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукуматга янги шаҳар қурилиши учун хориждан жиҳоз ва материаллар сотиб олишга 1,5 миллиард доллар ажратиш ҳақида топшириқ берди.

Газга бой бу мамлакатнинг давлат оммавий ахборот воситалари 3 февраль куни президент янги шаҳар қурилиши учун маблағ ажратиш тўғрисида фармон имзолагани тўғрисида хабар қилдилар.

Ҳали номи қўйилмаган мазкур шаҳар Бердимуҳамедовнинг 38 ёшли ўғли Сердар ўтган йил июнидан бери бошқариб келаётган Ахал туманининг марказига айланиши кутилмоқда.

Янги шаҳар мамлакатда хорижий валюта тақчиллашган ва энергия ташувчилар нархи пасайган бир пайтда ҳукуматнинг импорт чеклови сиёсати амалга оширилиши қабатида барпо этилади.

Туркманистонни 2006 йилдан бери бошқариб келаётган Г. Бердимуҳамедов мухолиф қарашларга тоқатсиз шахс ўлароқ билинади.

Орқадоғ дея улуғланадиган Бердимуҳамедов, режим танқидчилари ва ҳуқуқ фаолларига кўра, автократ салафи Сапармурод Ниёзов ўлимидан кейин бу ёпиқ мамлакатда катта ўзгариш қилган эмас.