Коронавирус туфайли Италияда барча ўқув юртлари ёпилди

Италия. Миланлик аёл ниқоб тақиб кетмоқда. 2020, 4 март.

Италия ҳукумати коронавирусдан 107 киши ўлими ортидан вирус тарқашини тўхтатиш мақсадида мамлакатдаги барча мактаб ва университетларни 10 кунга ëпди.

Бундай режа мамлакат ҳукумат даражасида кўриб чиқилаётгани тўғрисида 4 март куни хабар қилинган эди.

Европадаги энг катта коронавирус ўчоғига айланган Италияда 4 мартга келиб бу вирусни юқтирганлар сони 2500 дан ошди¸ ўлганлар эса 107 нафарга етди.

Бундан 10 кун олдин Италия ҳукумати коронавирус кенг ëйилган шимолий минтақалардаги мактаб ва олийгоҳларни ëпишни буюрган эди.

Дунё бўйлаб вирус 95 минг кишига юқди, 3200 киши вафот этди, вирус тарқаган мамлакатлар сони 80 га етди.