АҚШ ва Канада коронавирус туфайли чегараларини ёпмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп (ў) Канада бош вазири Жастин Трюдо (ч) билан, Лондон, 2019 йил 3 декабри.

АҚШ ва Канада лидерлари коронавирус ёйилиши важидан барча ватандошлар учун икки давлат чегарасини ёпишга келишиб олишди.

“Ўзаро келишувга кўра, биз Канада билан бўлган шимолий чегарамизни вақтинча ёпяпмиз”, деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter'даги ўз саҳифасида. У мазкур қарор савдо-сотиқ соҳасига дахл қилмаслигини қўшимча қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳон бўйлаб COVID-19 вирусига чалинганлар сони 200 мингдан ошган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аввалроқ Европани пандемиянинг шу кундаги ўчоғи, деб атаган.