ЭКСКЛЮЗИВ: Карантиндаги ҳомиладор аëл: Давлат бизни бу ерга ўлдиргани олиб келдими?

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Россиядан келиши билан карантинга жойлаштирилган ўзбекистонликлар яшаш шароити ëмонлигидан, хоналар дезинфекция қилинмаганидан ва овқат берилмасдан ëш болалар ва ҳомиладор аëллар оч ўтирганини айтмоқда. Карантин ҳудудини назорат қилишга олиб келинган Миллий гвардия ходимлари эса уларни ташқарига чиқара олмасликларини, вазиятни тушунишларини айтиб, сабр қилишга чақирмоқда.