Хориж аэропортларида қолган минглаб ўзбекистонликлар президентдан ëрдам сўрамоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

16 март куни Ўзбекистон бир қанча йўналишларда рейсларни бекор қилгани ортидан минглаб ўзбекистонликлар хориждаги аэропортларда қолиб кетди. Самолëт йўқлиги сабабли аэропортда тунашга мажбур бўлаëтган ўзбекистонликлар ичида болалар¸ қариялар¸ ҳомиладор аëллар бор. Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмарти 20 март куни олти кун ичида хориждаги фуқаролар чартер рейслар билан қайтарилишини эълон қилди.