Оқ уй ва АҚШ Сенати коронавирусдан зиëн кўраëтган мамлакат иқтисодини қайта тиклаш ва соғлиқни сақлаш тизимининг пандемияга қарши курашини қўллаб-қувватлашга қаратилган мисли кўрилмаган 2 триллион долларлик ëрдам дастури устида келишувга эришди.
Ҳафта охирида томонлар муросага кела олмаган республикачилар дастурининг асосий шартлари бўйича ҳар иккала партия сенаторлари билан келишувга эришгани ҳақида Оқ уй расмийси Эрик Уленд 25 март куни эрта тонгда маълум қилди.
2 триллион долларлик ëрдам дастури 25 март куни Сенатда овозга қўйилади. АҚШ Сенатида президент мансуб республикачилар 53-47 нисбатида кўпчиликни ташкил қилади. Ëрдам дастурининг қабул қилиниши учун 60 та овоз талаб этилиши боис¸ республикачилар мухолиф демократ сенаторлардан камида 7 таси овозини қозониши лозим бўлади.
Ëрдам дастури Сенат томонидан маъқуллангандан кейин у демократлар назоратидаги Намояндалар палатасига юборилади. Палата раиси Нэнси Пелоси бу жараëннинг тез бўлишини билдирди.
Конгрессдан ëрдам дастурини зудликда қабул қилишни талаб қилаëтган Дональд Трамп ҳужжатга дарҳол қўл қўяжагини билдирди.
Республикачилар ҳозирлаган ëрдам дастурига қаршилик кўрсатган демократлар¸ ҳужжат лойиҳасида ишчи-хизматчилар ва муҳтож оилалар эмас¸ тиббиëт корпорациялари манфаати ҳимоя қилинганини танқид қилди.
Мухолиф демократлар шунингдек¸ молиявий ëрдам сўраëтган компанияларга ажратиладиган 500 миллиард долларнинг қандай тақсимланишида шаффофлик йўқлиги боис¸ уни ҳам рад қилди.