Россияда коронавирус юқтириб олганлар сони бир кунда 15 фоизга кўпайди

Россия Федерациясида сўнгги кеча-кундузда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2774 та ҳолат аниқланган. Бу кўрсаткич шу кунгача вирус юқтириб олганлар умумий сонининг 15,1 фоизини ташкил қилади.

Коронавирусга қарши кураш тезкор штаби маълумотига кўра, янги ҳолатлар мамлакатнинг 51 та ҳудудида аниқланди. Шу тариқа миллионлаб ўзбекистонлик муҳожирликда юрган Россиянинг 82 та ҳудудида коронавирусга йўлиққан беморлар сони 21 минг 102 нафарга етди.

Мамлакатда шу кунгача коронавирус туфайли 170 киши ҳаётдан кўз юмган, 1694 киши соғайиб кетган.