Россия Федерациясида сўнгги кеча-кундузда коронавирус юқиши билан боғлиқ 3388 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тезкор штаби маълум қилади.
Касаллик тарқала бошлаганидан бери Россияда COVID-19 вирусига чалинган сони 24 минг 490 нафарга етган, 198 киши қурбон бўлган.
Коронавирус юқтириб олганларнинг ярмидан кўпи (14776 киши) пойтахт Москвада истиқомат қилади.
Роспотребнадзор маълумотига кўра, шу кунда 130 мингдан зиёд одам коронавирусга чалинганликда гумонланиб, тиббий назорат остида тутиб турилибди.
Айни пайтда дунё бўйлаб янги турдаги коронавирус юқтириб олганлар сони 2 миллион кишидан ошиб кетди.