Мумбайда меҳнат мигрантлари карантинга норозилик билдириб, намойишга чиқди

Норозиларни ҳинд полициячилари тўқмоқлар билан тарқатди.

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ишсиз қолган юзлаб мигрантлар ҳукуматнинг карантинни 3 майгача узайтириш қарорига норозилик сифатида намойишга чиқди.

Улар 15 апрелда темир йўл вокзалига тўпланиб, бошқа минтақалардаги уйларига етиб олишлари учун махсус поездлар уюштирилишини талаб қилишди. Норозилар оч эканликларини, билет сотиб олишга ҳам пуллари йўқлигини айтишди. Норозиларни полиция тўқмоқлар билан уриб тарқатди.

Мумбай штатининг туризм вазири Ҳиндистон бош вазиридан мигрантларни уйларига етказиш учун транспорт уюштириб беришни илтимос қилди.

Ҳиндистонда коронавирус “шарофати” билан 1 миллиард 300 минг одам карантинда қолмоқда.