6 ҳафталик карантиндан сўнг Испания болаларга кўчада ўйнашга рухсат берди

Бўшаб қолган кўчадаги полиция патрули, 20 апрель, 2020, Испания

Испанияда болалар 6 ҳафтадан сўнг илк марта кўчага чиқиш имкониятига эга бўлди.

Испания бош вазири Педро Санчес, 26 апрелдан, болаларга катталар кузатувида бир соатлик сайрга чиқишга рухсат этилиши, аммо улар уйидан 1 км.дан узоқ кетмаслиги шартлигини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари тез орада қайта очилиш вирус қайтиши эҳтимолини оширишидан огоҳлантираётганига қарамай, Европа ва бошқа қитъалардаги мамлакатлар қатори Испания ҳам шундай қарор қабул қилди.

Ҳукуматларнинг бундай эълон беришига кунлик ўлим ҳолатлари камайиб бораётгани сабаб бўлди.

Чекловлар АҚШнинг бир қанча штатларида ҳам юмшатилди, бу одамларга пляжга, спорт залларига ва сартарошхоналарга бориш имконини берди.

Бундай чоралар бутун дунёда коронавиурс юқтирган кишилар сони 3 миллионга га етган, ўлим ҳолатлари эса 200 мингдан ошиб кетган пайтга тўғри келмоқда.