COVID-19 пандемиясидан 200 мингдан кўпроқ бемор вафот этди

Германиялик ўқувчилар карантин пайтида имтиҳон топширмоқда.

Жаҳонда коронавирусдан 200 мингдан кўпроқ одам вафот этди. COVID-19га чалинганлар сони эса 2 миллион 800 минг кишидан ошди. Беморларнинг 830 мингги соғайди. Бу маълумотларни коронавирус ҳисоботини олиб бораётган АҚШнинг Жон Хопкинс университети эълон қилди.

Ўлимлар ва коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ олдинда бормоқда. Бу ерда 930 минг киши коронавирусга чалинди, уларнинг 53 мингги вафот этди.

Бешта давлатда эса коронавирусдан ўлганлар сони 20 мингдан ошди:

Италия - 26 000 дан кўпроқ ўлди, 195 000 бемор.

Испания – ўлганлар деярли 23 000, 224 000 бемор.

Франция - 22 600 ўлди, 160 000 бемор.

Британия -20 380 ўлди, 149 500 бемор.

Германияда 156 минг бемордан 5846 нафари вафот этди. Сўнгги кунларда Германия айрим соҳалар учун карантин чораларини юмшатди.

Россияда, расмий маълумотларга қараганда 80 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинди ва 681 киши ўлди.