Британия коронавирус вакцинаси бўйича тадқиқотларни ўғирлаш учун киберҳужумлар бўлаётганини билдирди

Британия Бош вазири Борис Жонсон лабораториялардан бирини кўздан кечирмоқда.

Британия ҳукумати экспертлари коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакцина бўйича ҳужжатларни ўғирлаш мақсадида “душман давлатлар” хакерлик ҳужумлари уюштираётганини билдирди.

The Guardian газетасининг ёзишича, Киберхавфсизлик бўйича миллий марказ экспертлари хакерлик ҳужумлари кўпайганини билдирганлар. Экспертларга кўра, киберҳужумлар ортида Россия, Эрон ва Хитой раҳбарияти турибди.

Газетанинг билдиришича, COVID-19га қарши вакцина устида ўнлаб университетлар ва илмий-тадқиқот марказлари иш олиб бормоқда. Айни пайтда хакерлар бу тузилмалар компьютерларидаги ахборотларни олишга муваффақ бўлгани тўғрисида маълумот йўқ.

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш йўналишида етакчилик қилаётган Оксфорд университети яқинда эм дорини ихтиёрчиларда синаб кўришни бошлаган эди.

COVID-19га қарши вакцина ишлаб чиқиш борасида дунёнинг ўнлаб лабораторияларида изланишлар олиб борилмоқда.