Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими бекор қилиниши кутилмоқда

Олмаота кўчаларидан бири.

Қозоғистонда 11 май куни коронавирус билан боғлиқ фавқулодда ҳолат режими бекор қилиниши кутилмоқда.

Хабарларда айтилишича, президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу масалада махсус ҳукумат йиғилишини ўтказади ва вазиятга баҳо беради. Йиғилишда фавқулодда ҳолат режими бекор қилинганидан сўнг амалда қоладиган тартиб белгиланади.

Айни пайтда Нур-Султон ва Олмаотада фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан сўнг ҳам карантин тартиби сақлаб қолинади. Бу икки шаҳарда коронавирусга чалинган беморларнинг асосий қисми даволанмоқда.

10 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 5090 одам коронавирус юқтирди. Беморлардан 1941 нафари соғайди, 31 бемор эса вафот этди.