Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони, 12 май ҳолатига кўра, 729 кишига етди.
Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги кеча-кундузда COVID-19 вирусини юқтириб олиш бўйича 68 та янги ҳолат қайд этилган.
Шунингдек, сўнгги суткада 2 бемор ҳаётдан кўз юмган. Шу тариқа Тожикистонда коронавирус қурбонлари сони 23 нафарга етган.
ЖССТнинг COVID-19 бўйича Тожикистонга йўлланган экспертлар миссияси раҳбари доктор Патрик О’Коннор 12 май куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатда коронавирус ёйилиши билан боғлиқ вазият кундан-кунга муаммоли тус олиб бораётганини билдирган.