АҚШ бош прокурори Apple'ни Хитой ва Россия билан ҳамкорлик учун танқид қилди

АҚШ бош прокурори Уильям Барр.

АҚШ бош прокурори Уильям Барр Apple корпорациясини Хитой ва Россия билан ҳамкорлик қилаётгани учун танқид қилди. Баррга кўра, ширкат бу мамлакатда цензурага кўмаклашмоқда ва авторитар режимларнинг ҳар қанақа талабини бажаришга тайёр.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Барр Apple ширкати Флоридадаги ҳарбий базада одамларни ўққа тутган саудиялик мақтул курсантнинг телефонини блокировкадан чиқириб беришдан бош тортганини айтиб берди. Ўша пайтда уч киши ҳалок бўлганди. Бош прокурор ўша пайтда АҚШ президенти Дональд Трамп илтимосига қарамасдан, корпорация ёрдам беришдан бош тортганини қайд этди. Айни пайтда, бош прокурорга кўра, ширкат Хитой ва Россия расмийлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга “одамларни ёппасига кузатиш имконияти”ни яратиб бериш учун ўз дата-марказларини ўша ёққа кўчирган.

Бунга жавобан Apple ширкати Флоридадаги ҳарбий базага ҳужумдан сўнг расмийлар корпорациядан транзакция ва ҳисоб ёзувларига оид тафсилотлар дохил барча зарур маълумотларни олганларини билдирди. Ширкат вакилларининг қайд этишларича, Apple фойдаланувчилар паролларини сақламайди ва пароль билан ҳимояланган жиҳозларни блокировкадан чиқариб бера олмайди.