Озарбайжон президенти карантин важидан Москвадаги парадга боришдан бош тортди

Россия президенти В.Путин (ч) ва Озарбайжон президенти И.Алиев (ў), Боку, 2018 йил 27 сентябри.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев шу йил 24 июнида Москванинг “Қизил майдон”ида ўтказиладиган Ғалаба парадига бормайди. Бу мамлакатдаги карантин тартиби билан боғлиқ. Бу ҳақда И. Алиев Россия президенти В. Путин билан 18 июнь куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида билдирган.

Озарбайжон президенти ўрнига Москвадаги паратга мудофаа вазири ва 75 нафар ҳарбий боради.

Қайд этилишича, Россия президенти озарбайжонлик ҳамкасбининг “узр”ини тушуниш билан қабул этган.

Алиев ва Путиннинг бугунги суҳбати чоғида икки томонлама алоқалар ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган.