Украина: Луцкда номаълум шахс автобус йўловчиларини гаровга олди

Луцк шаҳри.

Украина ғарбида жойлашган Волинь вилоятининг Луцк шаҳрида қуролли шахс ичида 20 чоғли йўловчиси бўлган автобусни гаровга олган. Бу ҳақда вилоят полицияси хабарномасида айтилади.

Шаҳар марказидаги гаровга олинган автобус турган майдон ўраб олинган. Полиция йўловчиларни гаровга олган киши билан музокаралар олиб борилаётганини билдирган. Унинг шахси аниқланган, бироқ полиция ҳали унинг исмини ошкор қилгани йўқ. Айтилишича, у ижтимоий тармоқларда “тизимдан норози” экани ҳақида ёзув қолдирган.

Полиция маълумотларига кўра, йўловчиларни гаровга олган шахс ўқотар қурол билан қуролланган, унинг ёнида портлаш мосламаси ҳам борлигини айтилмоқда. Автобусни гаровга олишда у бир неча бор ўз қуролидан ўқ узган, ҳодиса чоғида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.