Азимжон Асқаров: ҳуқуқ ҳимоячиси, умрбод қамоқ жазоси ва сўнгги васият

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Бишкекдаги 47-колонияда оламдан ўтган Азимжон Асқаров васиятига биноан 31 июль куни тушдан кейин Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги “Дархон ота” қабристонида дафн этилди. Ҳуқуқ фаолини дафн этиш маросимида асосан қариндош-уруғ ва яқин қўшнилардан иборат 20 дан зиёд одам иштирок этди.