Самарқандда давлат ҳимоясига олинган тарихий бино бузиб ташланди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистон моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида бўлган Самарқанд шаҳри А.Темур кўчаси 37 уй манзилида жойлашган XIX-XX асрларда қурилган фуқаролик иншооти бузиб ташланди. Бинонинг янги савдо мажмуаси ва замонавий меҳмонхона қурилиши доирасида бузиб ташланганлиги айтилмоқда.