Чилонзордаги автотураргоҳ гаражлари бузилиши устида можаро келиб чиқди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Чилонзор тумани 19 кварталда жойлашган автотураргоҳ ичидаги гаражларни бузишга уриниш ҳозирча тўхтатилди. Бузишга бир гуруҳ йигитлар билан келган Улуғбек исмли шахсга кўра¸ у ерни сотиб олган ва хоҳлаган ишни қилишга ҳаққи бор. Гараж эгалари эса бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантирув бўлмаганини айтмоқда.