Туркманистонда аҳоли президент портретларини сотиб олишга мажбурланмоқда

Туркманистонда ҳар йили 1 сентябрда давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари президент суратини янгисига алмаштиришиши шарт.

Туркманистоннинг Лебоп вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олмоқчи бўлган аҳолига президент Гурбангули Бердимуҳаммедов портретлари ҳам мажбурий равишда сотилмоқда.

Озодлик радиоси туркман хизматиниг хабар беришича, вилоятдаги давлатга қарашли дўконларда нон ва ун пайдо бўлган. Бу маҳсулот аҳолига май ва июнь ойи пайкаси сифатида сотилмоқда. Бу маҳсулотни сотиб олаётганлар президентнинг 50х35 сантиметрли портретларини ҳам олишга мажбур қилинмоқда.

Президент портрети 20 манат (6 доллар)дан сотилаяпти. Хабарда айтилишича, одамлар орасида норозиликнинг олдини олиш учун давлат дўконлари олдида Ички хавфсизлик вазирлиги ва полиция ходимлари навбатчилик қилмоқда.

Туркманистонда ҳар йили 1 сентябрда давлат идоралари ва бюджет ташкилотлари президент суратини янгисига алмаштиришиши шарт.

Президентнинг янги портрети аввалгиларидан орқа фондаги гилам, президент сочларининг узунлиги ва ранги билан фарқ қилади.