Тоғли Қорабоғда нефть қувури учун жанглар боргани хабар қилинди

Тоғли Қорабоғда бомбадан вайрон бўлган уй.

Озарбайжон Бош прокуратураси 6 октябрь куни Тоғли Қорабоғда Баку-Тбилиси-Жейхан нефть қувури учун жанглар олиб борилганини билдирди.

Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг хабар беришича, Баку-Тбилиси-Жейхан нефть қувурининг Евлах туманидан ўтувчи қисмига ракеталар отилган.

Озарбайжон ракеталар Арманистондан отилганини билдирди. Арманистон зудликда бу хабарга раддия билдирди ва бўлиб ўтган воқеада Озарбайжонни айблади.

Расмий маълумотда айтилишича, Европа энергетик хавфсизлигининг муҳим компоненти ҳисобланадиган мазкур нефть қувурига 6 октябрь куни маҳаллий вақт билан 21:00да ракета отилган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги ракета отилгани ортидан тинч аҳолидан камида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги аввалроқ Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертга ҳам ракеталар отилганини билдирганди.

Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан бери бораётган жангларда шу кунгача 240 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган. Халқаро ҳамжамият томонларни Тоғли Қорабоғда ўт отишни тўхтатишга чақирмоқда.