Гулистондаги Covid-19 марказида портлаш: яраланганлар бор

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус марказида 7 октябрь куни эрталаб кислород баллони ёрилди. Озодлик манбаларига кўра, Covid-19 марказидаги 10 тонналик кислород цистернасининг портлаши оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам яраланган.