Умр ўтар, вақт ўтар - Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

77 ëшида вафот этган Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 29 октябрь куни Тошкентнинг ўзи яшаган Янгиобод мавзеидаги қабристонда дафн қилинди. Яқинларининг айтишича, Омон Матжон сўнгги пайтларда ҳукумат касалхонасида ўпка яллиғланишидан даволанаётган бўлган. Шоирнинг фарзандлари унга “икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилганини тасдиқлашди.