Ўзбекистонлик муҳожир: "Мусофир нонини еб яшаш осон эмас, аммо чидашга мажбурсиз!"

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Охирги 3 йил давомида Хасанбой Россиянинг Перм шаҳрида ҳар хил ишларда ишлаб келмоқда. У қурувчиликдан тортиб ошпазликкача ўз кучини синаб кўрган, кўплаб касб-ҳунарни қўлга киритган. Ҳозир у кундузи спорт билан шуғулланади, кечаси қўшимча даромад қилиш мақсадида такси ҳайдайди.