Навальний Алишер Усмоновга қарши санкция жорий қилишга чақирди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ғарб давлатларини асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ва яна 7 кишига қарши санкция жорий қилишга чақирган. Бу ҳақда 19 январь куни Навальнийнинг сафдоши, Коррупцияга қарши кураш жамғармаси ижрочи директори Владимир Ашурков Фейсбук саҳифасида маълум қилди.