Кутилаётган норозилик намойиши сабаб Москванинг еттита метро бекати ёпилади

Москвадаги автобус йўналишлари 31 январ кунига белгиланган мухолифат норозилик намойиши сабаб ўзгартирилди.

Шаҳар марказидаги еттита метро бекати вақтинча ёпилиши айтилди.

"Мосгортранс" хабарига кўра, 31 январ куни Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш акцияси туфайли 24 та автобусларнинг йўналишлари ўзгартирилади.

Автобуслар ўзгартирилган йўналишлар бўйича "полициянинг махсус буйруғига қадар" қатновни амалга оширади.

Ўзгаришлар шаҳар маркази орқали эр усти транспортига таъсир кўрсатмай қолмайди.

Айни пайтда Россия Ички ишлар вазирлиги 31 январ куни Москва метросининг еттита бекати кириш ва чиқиш учун ёпиқ бўлиши ҳақда маълум қилди.

Соат 08:00дан бошлаб "Александровский Сад", "Охотний Ряд", "Театраьная", "Плошад Революции", "Кузнецкй Мост", "Лубянка", "Китай-Город" станциясининг кириш ва чиқиш қисмида ёпиқ бўлиши айтилмоқда.

Мухолифат етакчиси Алексей Навальний тарафдорларининг Россия бўйлаб навбатдаги норозилик намойиши 31 январ кунига белгиланган.

Ўтган шанба биргина Москвада 40 мингга яқин одам намойишга чиққан. Россия бўйлаб уч ярим мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган эди.